Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Қатар бош вазири, ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жасим Ол Соний билан учрашди.
"Ўзбекистон ва Қатар икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик мақомига кўтариш орқали муҳим қадам ташлаганини мамнуният билан маълум қиламиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Бугун Тошкентда Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жасим Ол Соний жаноби олийлари билан биргаликда икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битимни имзоладик".
15 апрел куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Қатар делегацияси "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқоти мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга келган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди