Фото: «Xabar.uz»
Бухорода «Нексия-3» автомашинаси икки букланиб қолди. Вафот этган ёхуд оғир жароҳатланганлар йўқ, дея маълум қилди вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати бошлиғи Улуғбек Шукурлаев.
Таъкидланишича, ҳолат икки кун илгари Бухоро шаҳридаги Қизилқум кўчасида содир бўлган. «Нексия-3» автомашинаси эгаси, фуқаро Ю.С. автомашинани юқори тезликда бошқарган ва кўча муюлишида тўсиққа учраган. Кучли зарбали уриниш оқибатида воқеа жойининг ўзида «Нексия-3» тенг ўртасидан букилиб кетган.
«Биз воқеа содир бўлган вақтнинг ўзида ҳайдовчига ёрдамга шошдик. Аллоҳнинг иноятини қарангки, ҳайдовчи оғир жароҳатланмаган. Енгил тан жароҳати олган экан. Аҳоли гавжум жойда ҳайдовчининг эътиборсизлиги, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги бундан ҳам оғир оқибатларни келтириб чиқариши, ўзига ёхуд ўзгалар ҳаётига дахл қилиши мумкин эди», — дейди фуқаролардан бири.
Улуғбек Шукурлаевнинг сўзига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди