
Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувидаги Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХББ.нинг маъмурий қарорлари юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлар жараёнида қарздор фуқаро Ш.К.дан жами 36 маротаба 29 млн. 500 минг сўм миқдоридаги жарималарни ундириш юзасидан қарорлар мавжудлиги аниқланди.
Фуқарога нисбатан қўлланилган мазкур жарималар 36 марта махсус автоматлаштирилган фото ва видео мосламалари орқали қайд этилган бўлиб, қарздор фуқаро томонидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай йўлларда ҳаракатланиши оқибатида юзага келган.
Салкам 30 млн. сўм миқдоридаги жаримани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан жарималарни тўлашдан бўйин товлаб келган. Жарима суммалари огоҳлантиришларга қарамасдан тўланмаганлиги сабабли қарздорга тегишли "Cobalt" автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари ҳамда туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситаси қидирувдан топилиб, онлайн аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар