66
НАТО мутахассислари Ўзбекистон Қуролли кучлари курсантлари учун ўқув машғулотлари ўтказмоқда
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) мутахассислари Ўзбекистон Қуролли кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази фаолияти билан яқиндан танишди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, дастлаб делегация аъзоларига марказнинг ўқув-моддий базаси ва ўқув хоналарида яратилган шароитлар таништирилган. Шундан сўнг меҳмонларнинг ўзаро танишув суҳбати ҳамда масъул шахслар иштирокида брифинг ўтказилган.
“Брифинг давомида марказ шахсий таркиби ва курсантларга НАТО ҳарбий ҳамкорлиги тўғрисида тегишли маълумотлар берилди”, — дейилади хабарда.
НАТО ходимлари марказда ўқиётган курсантлар учун ҳарбий альянсга аъзо давлатларда сержантларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича бир қатор мавзуларда машғулотлар ташкил этган ҳамда мавзу бўйича ўзаро фикрлар алмашган. Ҳамкорликдаги ўқув-услубий машғулотлар 20 апрелга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда НАТО мутахассислари тўрт кун давомида Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида машғулотлар ўтказган эди.
2023 йил октябрь ойида эса Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Жанубий Кореяда НАТО стандартлари асосида ўтказилган халқаро илмий жанговар тайёргарлик мусобақасида ғолиб бўлганди.
Иккинчи ўринга АҚШ ва Корея жамоалари эга чиққан. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»