
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 15 апрель куни ноъмалум шахслар томонидан юзларига ниқоб таққан ҳолда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманининг 8-мавзесида махсус қурилиш техникасидан фойдаланиб, кўп қаватли аҳоли яшаш ҳудудида кўп йиллик дарахтларни қасддан нобуд қилганликлари бўйича хабарлар тарқалганди.
Прокуратура органлари томонидан мазкур хабар асосида текшириш ўтказилмоқда.
Ҳозирда ҳуқуқбузарларнинг шахси тўлиқ аниқланиб, тегишли процессуал чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Назорат тадбири давомида дарахтларни нобуд қилган шахслар ва ҳудудда қурилиш ишлари амалга оширишни режалаштирган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади, дейилади Бош прокуратура хабарида. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.