359
Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео)
Ижтимоий тармоқларда сартарош мижоз сифатида келган йигитнинг сочини жаҳл устида калга олиб ташлагани акс этган видеолар тарқалди.
Ҳолат Тошкент вилояти Тошкент тумани (Келес шаҳарчаси)да бўлгани айтилмоқда. Сартарош мижозни соч ва соқолини калта қилишни бирданига айтмаганликда айблаган.
“Ҳаммамиз одаммиз, мен сенга тушунтирдим: соқолимни тўғирла дединг, тўғирладимми? Кокилимни кесинг дединг, кесдимми? Сочимни сийраклатинг деяпсан, сийраклатяпман. Ҳаммасини биттада айтиб қўймайсанми? Мен пастдан чиқмайман, тепадан тушиб келаман”, деган сартарош. Мижоз йигит бунга жавобан узр сўраган.
Сартарош мижознинг қаерда ишлашини ҳам сўраган. Йигит бу сўровга жавобан бобосининг қўлида ишлашини айтган. Шундан сўнг сартарош унинг сочини калга олиб ташлаган. Мижоз эса унинг бу ҳаракатидан норози бўлган.
“Нима қиласан? Нима бўлади энди? Кимни чақирасан, бувингни чақирасанми? Мана, видеога оляпти, ҳамма нарсам бор, кимга айтасан? “Участкавой”га айтасанми? Судга айтасанми? “Мелиса” келадими олдимга? Тушунтиряпманми сенга? Яна нима қилиб берай, укам? Адашсанг айб менда эмас-ку. Нега сен адашасан-у, мен жавоб беришим керак? Шуни тўғри тушунтирсанг, пулингни ҳам олмайман”, деган сартарош мижоз билан суҳбатда.
Сартарош эса қилган ишига қуйидагича изоҳ берди ва узр сўради: “Хизмат вақтимда менга нотаниш бўлган фуқаро соч олдириш учун келди. Сочингни олайми, соқолингними, деб 3-4 марта сўрадим. У сочимни олинг, соқолимни олинг, деди. Жаҳл устида қизишиб кетиб калга олиб ташладим. Ундан, ота-онаси, ака-укалари, яқинларидан узр сўрайман. Ҳолат бўйича ҳар қандай жазога розиман. Қилган ишимдан пушаймонман. Ўзбекистон халқидан узр сўрайман”.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари (6 млн 800 минг)дан 40 баравари (13 млн 600 минг сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Сартарошнинг мижозга нисбатан хатти-ҳаракатлари кодекснинг мазкур моддаси билан малакаланиши мумкин. Аммо бунинг учун жабрланувчи, яъни сочи калга олиб ташланган мижознинг ички ишлар органига аризаси керак бўлади.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисмига кўра, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан (68 млн сўм) 400 бараваригача (136 млн сўм) миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазосига сабаб бўлади.
Вилоят ИИББга кўра, ҳолат 2022 йилнинг октябрь ойида содир бўлган ва ижтимоий тармоқларга тарқалгунга қадар ёки ўтган давр мобайнида ИИОга мурожаат келиб тушмаган. Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда қонуний чора кўрилиб, натижаси бўйича жамоатчиликка ахборот берилади.
Тошкент туманида яшовчи сартарошнинг хатти-ҳаракатлари Тошкент вилояти ИИББ назоратида туман ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўрганилди ва қонуний чора кўрилиши таъминланмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди