19 апрел куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида шаҳвоний шилқимлик қилиш билан боғлиқ иш кўриб чиқилди.
Суд ҳужжатида келтирилишича, ҳолат 2023 йилнинг 15 ноябр куни содир бўлган. 1979 йилда туғилган А.Р. Термиз шаҳри автовокзалидан Тошкент шаҳрига келаётган автобуснинг ичида бўла туриб, ёнида ўтирган аёлнинг ухлаб қолганидан фойдаланган ҳолда унга тегажоғлик қилган. Уйғониб кетган аёл унга қаршилик кўрсатган, эркак эса у билан жанжаллашиб, автовокзалда оммани ўзига қаратган.
Судда сўроқ қилинган ҳуқуқбузар эркак аёлга қўли тегиб кетганлигини, ҳозирги кунда қилган ишидан пушаймонда эканлигини айтиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Аёл эса автобусда ёнидаги ўриндиқда ўтирган А.Р. у ухлаб қолганидан фойдаланиб, кийимини ечиб, кўкрак қисмига тегажоғлик қилганини, шундан сўнг уйғониб кетганлиги ва ҳайдовчига ҳолатни билдирганини, эркак у билан жанжаллашиб, ҳақорат қилганлигини айтиб кўрсатма берган. Жабрланувчи ушбу ҳолат 2023 йил 15 ноябр куни содир бўлганига қарамасдан ИИО ходимлари А.Р.га нисбатан қонуний чора кўришмаганлигини маълум қилган.
Суд қарорига кўра, А.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 41-1-моддасида (шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган. Унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди