date
views 166

Spark автомашинаси банк кредити сабаб сотилди

Spark автомашинаси банк кредити сабаб сотилди
Мирзо Улуғбек туман Давлат нотариал идорасининг ижро хатига асосан, қарздор М.Ш.дан ундирувчи АТБ "Капиталбанк" фойдасига 124 млн. 905 минг сўм ундириш, ундирувни "Spark" русумли автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси Ж.Нигмонхожаев томонидан қарздор фуқарога дастлаб банк олдидаги кредит қарзини сўндириш юзасидан қонун талаби асосида ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, ихтиёрий муддатда фуқаро томонидан қарздорлик қопланмаганидан сўнг, гаровга қўйилган автоулов аукцион савдоларига чиқарилган.

Аукцион савдоларида сотилган "Spark" дан келиб тушган пул маблағлари банк фойдасига йўналтирилиб, мазкур ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Spark автомашинаси банк кредити сабаб сотилди