18:32 / 22.04.2024
193

“Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

“Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Фото: Tasnim
“Толибон” ҳукумати Ўзбекистон билан муносабатларини мувофиқлаштириш учун мамлакатга янги элчисини тайинлади. Бу ҳақда бир қатор афғон манбаларига таяниб, Tasnim агентлиги хабар берди.

“Толибон” ҳукуматига яқин манбалар олдинроқ вазифага тайинланган Мўғфуруллоҳ Шаҳоб ўрнига Абдул Ғофар Баҳр Кобул маъмуриятининг Тошкентдаги элчиси этиб тайинланганини маълум қилган. Олдинги элчининг қисқа муддатда вазифасидан олиниши сабаби маълум қилинмаган.

Хабарда айтилишича, янги тайинланган элчи Абдул Ғофар Баҳр Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидан. У муқаддам “Толибон” ҳукуматининг Олий судида текширув ва тадқиқот бўлими директори бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошида “Толибон” ҳукумати мамлакат кон ва нефть вазирининг ўғли Мўғфуруллоҳ Шаҳобни Ўзбекистонга элчи этиб тайинлаган эди. Мўғфуруллоҳ Шаҳоб Тошкентга элчи қилиб юборилган “Толибон”нинг расман биринчи вакилига айланган.

Олдинроқ “Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода амалдорларга қариндошларини давлат муассасаларига ишга олишни тақиқлаб қўйган эди. Бироқ ушбу чора кўп ҳолларда ўз мақсадига эришмаган.

Мўғфуруллоҳ Шаҳобдан олдин собиқ Афғонистон ҳукуматининг вакили Аҳмад Холид Элимий Тошкентда фаолият юритган. эски Афғонистон ҳукумати қулашидан то расмий “Толибон” ҳукумати томонидан Тошкентга биринчи элчи тайинлангунга қадар ўтган икки йил давомида Аҳмад Холид Элимий “Толибон” Ташқи ишлар вазирлиги назорати остида ишлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади