22:30 / 22.04.2024
62

АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади

АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади
22 апрел куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси биносида ҳаво сифати бўйича мутахассис, америкалик тадқиқотчи Жей Тёрнер билан пресс-суҳбат бўлиб ўтди. Унда 2018 йилда элчихонага ўрнатилган Тошкент шаҳрининг ҳаво сифатини ўрганувчи қурилма ҳақида маълумот берилди.

Олимнинг айтишича, қурилма ҳар соатда ҳаво заррачаларининг концентрациясини мониторинг қилиб туради: маълумотлар ҳар 53 дақиқада олиниб, қолган 7 дақиқасида таҳлил қилинади ва натижалар аввалги соатга солиштирилган ҳолда чиқариб берилади.

Мутахассисга кўра, яқинда “Ўзгидромет” ўрнатган қурилмалар ҳам ҳаво сифатини ҳар соатда мониторинг қилиб боради, улар АҚШ элчихонасида жойлашгани билан деярли ўхшаш. Лекин натижаларни таққослашда инобатга олиниши керак бўлган жиҳатлар бор.

Мониторинг жараёнида муайян протоколларга амал қилиниши талаб этилади. Агар шуларга риоя қилинса, бериладиган маълумотларни бир хил дейиш мумкин. Элчихонадаги жиҳоз шу протоколларга риоя қилади, уни ўзим текширганман. Агар фараз қилайлик, “Ўзгидромет” ҳам шу протоколларга амал қилиб, ўз ҳисоботини тақдим этаётган бўлса, бизнинг маълумотлар билан бир хил чиқади дейиш мумкин.

PM2,5 ҳаво заррачалари концентрацияси билан ҳаво индекси орасидаги фарқни билиб олишимиз керак. АҚШ ва Ўзбекистондаги қурилмаларнинг ҳаво заррачалари концентрациясининг ўлчовлари бир хил маълумотни тақдим қилиши мумкин, лекин ҳаво индекслари турлича ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу борада бериладиган рақамлар турлича бўлади. Бу фарқни кўрган одамлар доим ҳайрон қолаверишади
”, – деди у.

Тёрнернинг таъкидлашича, ҳозирча қурилмаларнинг мониторинги орасида қандай фарқлар борлигини аниқлаш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Бу саволга жавоб топиш учун АҚШ Давлат департаменти Дюк университетига грант маблағлари ажратиб, Тошкент бўйлаб қиммат бўлмаган [ҳаво заррачаларини мониторинг қиладиган] сенсорларни ўрнатиш режа қилинмоқда. Уларнинг маълум қисми ўрнатиб ҳам бўлинди”, – деди у.

Аммо ҳозирча бундай сенсорлар пойтахтнинг айнан қаерларига қўйилгани маълум эмас. Маълумотларга кўра, элчихонада ўрнатилган қурилма ахборотлари AirNow.gov сайтида бериб борилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади