Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида таҳсил олаётган 1-синф ўқувчилари стул кўтариб турганликлари акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолат назоратга олинганини ҳамда айрим тафсилотларини маълум қилди.
Аниқланишича, шу йилнинг 22 апрел куни Зарбдор туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабда 1-«А» синфга ўтилаётган инглиз тили дарсида 25 ёшли ўқитувчи Р.Т. ўқувчилардан уйга берилган вазифаларни сўраган. 6 нафар ўғил ва 7 нафар қиз болаларини дарсга тайёргарлик кўрмасдан келганликлари туфайли гўёки тарбиявий чора деб синф хонасидаги ўзлари ўтирган стулларни кўтаришга мажбур қилган.
Ушбу ҳолатни ўзининг телефон аппаратида видео тасвирга олиб, телеграм ижтимоий тармоғи орқали шу мактабнинг ота-оналар гуруҳига юборган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Болаларга нисбатан турли шаклдаги зўравонлик ёки зўравонликка таянган тарбия чораларини, жумладан, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш қонунан тақиқланган ва тегишли жавобгарликка асос бўлади», – дейилади Болалар омбудсмани муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида мактаб ўқитувчиси болалар қўлига игна санчиш орқали «тарбиялаш»га уринган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди