Фото: Скриншот
Андижон вилоятида божхона постидан жанговар ўқ-дорилар олиб ўтилишига уриниш аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона постида қўшни давлатдан фарзандини болалар аравачасида етаклаб кириб келган аёл текширувдан ўтказилган.
"Ушбу аёл болалар аравачасининг таг қисмида ҳосил қилинган яширин бўлмага 4,5 мм калибрли 32 минг дона қўрғошин ўқларни хуфия тарзда жойлаштириб, олиб ўтишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.
Божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган мазкур ўқларнинг умумий қиймати 9 миллион сўмдан ошмоқда", — дейилади қўмита ахборотида.
Мазкур постда аниқланган яна бир божхона қонунбузилиши ҳолатида эса жанговар ўқларнинг республика ҳудудига олиб кирилишининг олди олинди.
Фото: Скриншот
Республикага кириб келган қўшни давлат фуқароси бошқарувида кириб келган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, салондаги ўриндиқлар остига 7 дона 5,45 мм калибрли жанговар ўқлар яширилгани фош бўлган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, божхона ходимлари томонидан жорий йилнинг дастлабки чорагида аниқланган 42 та қонунбузарлик ҳолатларида 10 дона қурол, 858 дона ўқ, 437 дона гилза, 900 дона капсула, 8,2 килограмм дроб ва 2,4 килограммдан зиёд портловчи моддалар контрабандасига чек қўйилган.
Ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда, мазкур йўналишда аниқланган ҳолатлар сони 16 тага, ушлаб қолинган қуроллар 2 тага, ўқлар эса 657 тага кўпайган.
Амалдаги тартибларга мувофиқ, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг рухсатномаларига кўра амалга оширилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди