14:42 / 24.04.2024
683

Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим”

Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим”
Кадр: Telegram
Самарқандда 32 ёшли аёл маст ҳолатда бўлган турмуш ўртоғининг оёқ-қўлларини арқон билан боғлаб, устига бензин сепиб, тириклай ёқиб юборди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Судланувчининг кўрсатмасига кўра, марҳум эркак ва аёлни шаръий никоҳ боғлаб турган. Оилали, фарзандли эркакнинг бу аёл билан муносабатидан унинг онаси ўлимидан кейин хабар топган.

"Унинг хотини ва боласи Россияга кетган эди, буни [ayolni — tahr.] топган. Алоқа қилиб юрганидан бизнинг хабаримиз йўқ. Кўмир бўлиб куйиб қолган, ўзимнинг боламни танимадим… Суддан олий жазо беришни сўрадим”, — дейди марҳумнинг онаси.

Суд ҳужжатларида келтирилишича, марҳум ва аёл ўртасида тез-тез жанжал бўлиб турган. Судланувчи жанжалнинг сабабини эри охирги пайтларда уйга пул олиб келмагани ва уни бошқа эркаклар билан гаплашаётганликда айблаб, рашк қилгани билан боғлаган.

Шу куни ҳам эркак аёлга бир шапалоқ туширган. Шундан кейин аёл эркакнинг қўл-оёғини боғлаб, танишига бензин буюртма қилган.

Ўғлимни ўлдираман дегани учун бор-йўғи 1,5 литр бензин тўкдим ва ёқдим”, — дейди айбланувчи. Шундан сўнг аёл кўчага чиқиб кетган, ўғли эса ўгай отасини қутқариш учун қўшнисидан ёрдам сўраган. Улар ўз навбатида ўт ўчирувчиларни чақирган.

Аниқланишича, судланувчи илгари аёл қариндошини пичоқлагани учун жазо ўтаб чиққан.

Суд ҳукми билан айбланувчи Жиноят кодексининг 97-модда (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан айбли деб топилди ва унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим”