15:05 / 24.04.2024
107

Ҳамкорлик давом этмоқда

Ҳамкорлик давом этмоқда
Бугунги кунда орамизда шундай ҳайдовчилар ҳам борки, қонунда белгилаб қўйилган йўл ҳаракати қоидаларини менсимасдан, тегишли ҳужжатларга эга бўлмасдан, ўз нафсини жиловлай олмай спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқариб, нафақат ўзининг балки бошқа фуқароларнинг ҳам ҳаётига хавф солмоқда.

Жорий йилнинг 1-чораги давомида Бюронинг Боёвут туман бўлими иш юритувида йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан 1432 нафар фуқароларга нисбатан қўлланилган 665,1 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари қолдиғи мавжуд бўлиб, шундан 186,8 млн. сўмлик 436 та ижро ҳужжатлари бўйича маъмурий жарималар тўлиқ ундирилган.

Мисол учун, ҳамкорликда ташкил этилган рейд натижасида бир кунда қарздорлиги мавжуд 11 нафар фуқароларнинг транспорт воситалари жарима майдончасига вақтинча сақлаш мақсадида қўйилган бўлса, қарздорлардан 8,7 млн. сўм маблағ амалда ундирилиши таъминланди.

Бюронинг Боёвут туман бўлими иш юритувида, Боёвут туман Давлат инспекциясининг 31.03.2023 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор М.Ш.дан ундирувчи давлат фойдасига 4,7 млн. сўм солиқ қарз ундириш белгиланган, ижро иши келиб тушган куннинг ўзида қўзғатилиб, қарздорни огоҳлантирган.

Тадбир давомида, қарздор белгиланган муддатда тўламаганлиги сабабли, қарздорга тегишли “Lacetti” русумли автомашинаси хатланиб, вақтинча сақлаш учун Боёвут туманда жойлашган ЙПХ масканига олиб борилгандан сўнг қарздор томонидан мазкур ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорлик тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

Ҳозирда ҳамкорлик давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳамкорлик давом этмоқда