22:00 / 28.04.2024
201

Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди

Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди
Шаҳрисабз туманидаги Мираки қишлоғи “Туризм маҳалласи” мақомини олди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон.

Туризм ҳафталиги доирасида Шаҳрисабз тумани "Мираки" маҳалла фуқаролар йиғинига Туризм қўмитасининг "Туризм маҳалласи" мақоми сертификати тантанали равишда топширилди.

Тез орада маҳаллага бутун дунёдан сайёҳлар кела бошлайди - у ерда 240 гектар майдонда сайёҳлик маркази қурилиши бошланди. Улар эко қишлоқ, вино заводи, аквапарк, экстремал спорт мактаби, меҳмонхоналар қуришни режалаштирган.
2026 йил охиригача амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа 18 мингта янги иш ўрни яратиш имконини беради.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятига сайёҳлар оқими ҳар йили ҳозирги 200 минг кишидан миллион кишигача ошиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди