date
views 7 937

Британиялик жарроҳ машҳурлар юз тузилишини умумлаштириб, идеал даражадаги аёл қиёфасини яратди

Британиялик жарроҳ машҳурлар юз тузилишини умумлаштириб, идеал даражадаги аёл қиёфасини яратди

Британиялик пластик жарроҳ мижозларнинг талабини инобатга олган ҳолда, машҳурлар юз тузилишини умумлаштириб, идеал даражадаги аёл фотопортретини яратди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Идеал даражадаги гўзал аёлнинг фотороботини яратиш учун Лондоннинг Centre for Advanced Facial Cosmetic and Plastic Surgery клиникасида пластик жарроҳ бўлиб ишловчи Жулиан де Сильва сўнгги 10 йил мобайнида қабулига келган минглаб аёлларнинг талабларини таҳлил қилди. Унинг маълумот беришича, аксарият аёллар бурнини герцогиня Кэтрин Кембрижскаяникига (қизлигида Кейт Миддлтон)никига ўхшашини истаган. Жарроҳнинг ўзи ҳам герцогинянинг бурни жуда чиройли эканлигини тан олади.

Унинг мижозлари кўзлари Кира Найтлиникига, қошлари Женнифер Лопесникига, лаблари Пенелопа Крусникига ўхшашни исташади. Бундан ташқари, аёллар мунтазам равишда Анжелина Жолининг ёноғини, Майли Сайруснинг пешанасини, Селена Гомеснинг иягини, Шернинг жағини, Риз Уизерспуннинг терисини буюртма қилишган.

Де Сильванинг таъкидлашича, аёлларнинг машҳурларга ўхшашга интилишининг ёмон томони йўқ. Уларнинг айнан кимга ўхшашга ҳаракат қилаётганини аниқ билиш, пластик жарроҳликнинг осон ўтказилишига, жарроҳнинг иши енгиллашишига сабаб бўлар экан.

Лондонлик врач анчадан бери аёллар гўзаллиги устида тадқиқот ишларини олиб бормоқда. 2016 йилда компьютер картографиясига суянган ҳолда, ҳамкасблари билан ўтказган синов натижасида энг идеал даражадаги юз актриса Эмберд Хердга тегишли эканлигини аниқлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Британиялик жарроҳ машҳурлар юз тузилишини умумлаштириб, идеал даражадаги аёл қиёфасини яратди