Шерали Жўраевнинг биринчи турмуш ўртоғи Хурсаной ая Ботир Қодиров билан боғлиқ ҳодиса юзасидан изоҳ берди.
Хурсаной аянинг айтишича, Шерали Жўраев билан у қонуний равишда 1973 йилда турмуш қурган, фарзандли бўлмагани боис 16 йиллик никоҳдан сўнг, 1988 йилда ажрашишган.
"Ботиржон ҳақиқатан ҳам Шерали Жўраевнинг ўғли. Бунга 100 фоиз ишонаман. Чунки ёшлигида мен яшаётган қишлоққа кўп борар эдилар, кўрардим. Ўйнагани келар эди.
Уни қайнонам ҳам невара сифатида тан олар эдилар. Уйимизга келганида “Шертойнинг ўғли келди, дер эдилар", — дейди Хурсаной ая.
Унинг айтишича. Шерали Жўраев ва Ботир Қодировнинг онаси билан никоҳи ҳақида дастлаб хабари бўлмаган.
"Ўғил фарзандли бўлгани ҳақида эшитганман. Лекин бирга доимий яшаши, никоҳ ўқитгани ҳақида эшитмаганман.
Ботиржон шу вақтгача ўғил сифатида тан олиб келинган. Шерали Жўраевнинг онаси, опалари — ҳаммаси уни тан олар эди", — деди Хурсаной ая.
Аввалроқ Хонанда Қодиров Ботир Шералиевич жавобгарлар — Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлардан оталикни белгилашни талаб қилиб судга ариза бергани хабар қилинган эди.
Ҳолат юзасидани изоҳ берган Зоҳиршоҳ Жўраев жамоатчиликдан бундай пиар ва ҳайпларга оиласини аралаштирмасликни илтимос қилиб сўраган.
Кейинроқ Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг никоҳли фарзанди эканлиги ҳамда марҳум ҳофизнинг ўғиллари билан нима мақсадда судлашаётгани ҳақида гапирган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди