
Хитойлик тадбиркор шахсий мақсадларда фойдаланиш учун 325 млн доллар эвазига Boeing Dreamliner авиалайнери харид қилди. Бу ҳақда Хитой халқаро радиоси (CRI) хабар берган, дейилади "Кун" нашрида.
Аниқлик киритилишича, миллиардер авиалайнерни қайта жиҳозлаш учун 100 млн доллар сарфлаган. Бу иш Kestrel Airlines авиакомпанияси томонидан амалга оширилган.
Самолёт салонида меҳмонхона, ошхона, овқатланиш хонаси, ётоқхона ҳамда тиббий хона муҳайё қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар