Фото: “Дунё”
Ўзбекистонда Италия вакиллари иштирокида мода ва дизайн соҳасида маҳорат дарслари ташкил этилади, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италиянинг CNA Ҳунармандлар, кичик ва ўрта корхоналар миллий конфедерацияси бошқарма бошлиғи, CNA Federmoda уюшмаси президенти Антонио Франческини билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда Италия томони билан енгил саноат, мода ва дизайн соҳаларида фаолият юритувчи икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ушбу йўналишларда Италия тажрибасини жорий қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Элчихона раҳбари бугунги кунда Ўзбекистонда енгил саноат, мебель, мода ва дизайн соҳалари ривожланиб бораётгани, сўнгги йилларда чет элга пахта хом ашёси экспорти тўлиқ тўхтатилганини таъкидлади. Шунингдек, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар экспорти ошгани, тўқимачилик, чарм ва пойабзал товарларини ишлаб чиқариш каби соҳаларни янги сифатли даражага олиб чиқиш мақсадида хорижий тажрибага катта қизиқиш мавжудлиги қайд этилди.
Антонио Франческини, ўз навбатида, Ўзбекистон томони билан кичик ва ўрта бизнес соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда уни ривожлантиришга қизиқиш борлигини айтиб ўтди.
Мавжуд истиқболли ҳамкорлик йўналишларини инобатга олган ҳолда конфедерация вакили томонидан дастлабки қадам сифатида CNA’га аъзо компаниялар мутахассисларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш ва унинг доирасида соҳа мутахассислари учун маҳорат дарсларини уюштириш тўғрисида келишиб олинди.
Томонлар, шунингдек, ҳамкорликнинг кейинги босқичи сифатида мамлакатда Ўзбекистон-Италия мода ва дизайн марказини ташкил этиш юзасидан ҳам фикр алмашди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди