
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Андижон шаҳри электр тармоқлари корхонаси “Бобур” бўлими энергия сотиш гуруҳи муҳандиси Х.К. M.F. МЧЖнинг 20 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига ЭТК “Бобур” бўлими биноси олдида МЧЖ раҳбаридан 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Шароф Рашидов туман газ таъминоти бўлими маҳаллада ишлаш хизмати газчиси М.Ш. Нурли йўл кўчасида яшовчи Б.Қ.га хонадонидаги газ ҳисоблаш ускунасидан абонент рақамисиз фойдаланилганлиги ҳолати бўйича 17,5 млн сўм қарздорлик ҳисобланишини айтиб, ушбу қарздорликни йўқ қилиб бериши эвазига 2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Андижон вилоятиЭлектр тармоқлариТадбиркорлик ҳуқуқиНоқонуний фойдаланишЖиноят кодексиПора олиш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг