Наманган вилояти, Янги Наманган туманида яшовчи, 7 ёшли қизга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 68 ёшли эркак қамоққа олинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.
Аввал, гумондор И.Б.га нисбатан Жиноят Кодексининг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, бу 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишни назарда тутар эди.
Бироқ, дастлабки тергов натижасида И.Б. қилмиши Жиноят Кодексининг 119-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан қайта малакаланган. 1 май куни эркак процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олинган. Энди эркакка 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таҳдид қилмоқда.
Жиноят иши юзасидан Янги Наманган туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди