
Фото: Yuz.uz
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги меҳнат қонунчилиги қайси соҳаларда энг кўп бузилаётгани ҳақида маълумот берди.
Вазирлик 2024 йилнинг январь-апрель ойи давомида қайд этилган ҳолатларни таҳлил қилган. Унга кўра, меҳнат қонунчилигининг энг кўп бузилиши халқ таълим муассасаларида кузатилган — 5 612 та. Ундан кейинги ўринда мактабгача таълим муассасаларида шундай қонун бузилиши ҳолатлари кўп бўлган — 2 173 та.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида меҳнат қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ 1 215 та, қурилиш ташкилотларида — 266 та, қишлоқ хўжалигида — 452 та ҳолат қайд этилган.
Вазирлик маълумотига кўра, 2023 йилда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳалар қуйидагилар бўлган:
таълим — 21 286 та;
соғлиқни сақлаш — 3 589 та;
қурилиш — 1 867 та;
қишлоқ хўжалиги — 1 775 та;
саноат — 686 та;
транспорт — 539 та;
банк ва молия — 274 та;
савдо ва хизмат кўрсатиш — 237 та;
бошқа соҳаларда — 10 977 та.
Меҳнат муҳофазаси ва бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 22 мингга яқин фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилган ва 13 306 та мурожаат қаноатлантирилган. 5 805 нафар фуқаронинг жами 25 миллиард 300 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундириб берилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар