15:39 / 12.05.2024
151

Антиқа эълон: «Бир ой маошсиз ишлайман»

Антиқа эълон: «Бир ой маошсиз ишлайман»
Сизнинг кундалик ишингиз ─ бу ўзига хос товар бўлиб, уни яхшигина фойдани кўзлаб сотишга ҳаракат қиласиз. Эътибор берган бўлсангиз, мен «энг қиммат нархда» деб ёзмадим. Сизга таклиф этилган энг яхши ишга ҳар доим ҳам юқори ҳақ тўламасликлари мумкин! Аммо унда сиз мансабга кўтарилишингиз, ўқишга, иш тажрибасига эга бўлишингиз ёки юқори мавқени қўлга киритиш имкониятини қўлга киритишингиз мумкин.

Сиз иш ахтарганингизда ҳамиша унга истиқболли ҳамда нима бериши мумкинлиги нуқтаи назаридан қараманг, шунчаки тирикчилик учун бир восита сифатида муносабатда ҳам бўлманг. Имконият ахтарган, кейин унинг ўзи эшик қоқиб кириб келгунча сабр қилган одамга мисол келтирайлик.

Технологик коллежни битирган Жон Уэсли Эттон ўзининг хизматларини сотишга қарор қилди. У бамисоли ўз товарларини бозорга чиқарадиган омадли бизнесмен сифатида маҳорат билан иш кўрди. Даставвал қандай мавқега эга бўлиши ва қанча маош олишини билишга қарор қилди. Шундан кейин барча газеталарга қуйидагича эълон берди:

«Жаноб техник фирма раҳбари! Сиз муҳандис, технологик коллеж битирувчиси, шу йил битирганлар орасида энг юқори баҳо олган одамни ишга қабул қила оласизми? Унинг сизга фойдаси тегиши мумкин, ўзини кўрсатиши ва бир ой давомида бепул ишлашига имконият берсангиз бас. Мен қонун-қоида чегарасидан чиқмайман. Ўз-ўзини бошқариш, ишга сабр-тоқат билан ёндашиш, муроса қилиш, ўта серғайратлик, ишни аниқ бажариш ва янгиликларни билишга доир ниҳоятда қизиқарли фазилатларга эгаман».

Эттон 300 дан ортиқ таклиф олди. Йирик компаниялардан бирининг раҳбари шундай деб ёзган эди:

«Сизни келгуси чоршанба куни Нью-Йоркдаги асосий идорада кутаман. Агар худди ёзганингиздек, яхши фазиларга эга бўлсангиз, нарсаларингизни ҳам олиб келинг. Камина билан бирга ишга шай ҳолда заводларимиздан бирига кетишингиз мумкин».

Ҳа, Эттоннинг муомала тарзи, ўзгача ёндашуви шунчалик ноёб бўлиб, албатта, диққат-эътиборни жалб этарди. Айниқса, бир ой бепул ишлаш тўғрисидаги таклиф ишбилармон раҳбарларни қизиқтириб қўйди ва у бундан ҳам кўпроқ компанияга фойда келтира олиши мумкинлигини кўрсатишга интилди. Шу билан бирга ўзига нимадир олиши мумкинлигини намоён этди. Уларга тақдим этган ўз-ўзини мақтов рўйхати ўз-ўзини осмонга кўтариш бўлиб, кўринмаслиги ўрнига бўлажак ходимнинг шахсий ва ишчанлик фазилатларини кўрсатар, бир ойлик бепул иш давомида у буларни намоён этишга муваффақ бўларди.

Компания раҳбари билан суҳбат ўтказиш жараёнида Эттон чарм муқовали рисолани узатди. Унда ўзи тўғрисида ҳикоя қилувчи анкета маълумотлари, фотосуратлар, қизиқиши бўйича соҳалар рўйхати, баҳолар ведомостидан кўчирма (дипломга илова), шунингдек, унга тавсиянома бериши мумкин бўлган шахслар рўйхати берилган эди.

Эттон ишга қабул қилинди ва унинг бир ой бепул ишлашига ҳожат ҳам қолмади. Бериладиган маош ишининг биринчи ойи охирида ўзаро келишув асосида белгиланадиган бўлди, у ўзининг имкониятларини намоён этгач, тўланади, деб қарор қилинди. Ҳатто шундай шароитда ҳам Эттон бу ишни қабул қилишга рози бўлди, чунки лавозими унга хизмат кўрсатиш пиллапояларидан илгарилаш учун чек-чегарасиз имкониятлар беришини у англаган эди.

Ушбу воқеий ҳикояни келтиришдан мақсадим: ҳар қандай ишда кашфиётчиликни кўрсата олинг. Ташаббусингиздан фойдаланинг. Ўзингизга: «Мени ишга олмоқчи бўлган одамнинг диққатини қандай қилиб жалб этишим мумкин? Хизматга доир қадриятларимни қандай қилиб намойиш эта оламан?» деган саволлар беринг.

Ўзингизга ҳеч қачон ошириб баҳолаб юборманг. Бажариб бўлмайдиган ишга ваъда бериб ўтирманг. Ошириб баҳолаш ─ мавқега эга бўлишда энг ярамас пойдевор ҳисобланади. Унинг ўрнига шундай иш қилингки, бошлиғингиз ваъда берганингиздан кўра кўпроқ иш ижросини билиб, ҳайратга тушсин. Бу сизга мансаб пиллапояларидан бир зина юқорига кўтарилишингизга ёрдам беради.

(Наполеон Хилл китобидан)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Антиқа эълон: «Бир ой маошсиз ишлайман»