12:28 / 06.09.2016
16 432

Путин фарзандлари ҳақида гапирди

Путин фарзандлари ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путин унинг қизлари ўзлари хоҳлаган соҳада фаолият олиб бораётгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда у 1 сентябрь куни Влдивостокда Bloomberg билан бўлиб ўтган интервьюсида таъкидлади.

РФ раҳбари унинг қизлари фан ҳамда “бошқа фаолият билан шуғулланишмоқда”, деди.

— Улар фаолият олиб бораётган ишларидан мамнундирлар. Қизларим жуда ҳам масъулиятли бўлиб, ўз ишларига сидқидилдан ёндашишади, — деди Путин. — Қизларим ёш бўлишларига қарамай, ўзлари танлаган йўлларидан кетишлари керак.

2015 йилнинг 17 декабрь куни бўлиб ўтган йирик матбуот анжуманида Путин қизлари хорижда таҳсил олгани ҳақидаги маълумотни рад этди ва қизлари доимий равишда Россияда истиқомат қилиб келишаётганини айтди.

Ўзининг биринчи турмуш ўртоғи Людмила Путина билан 30 йил мобайнида биргаликда яшаб келаётган В.Путиннинг икки қизи бор – Мария (1985 й.т.) ва Екатерина (1986 й.т.).

Манба: telegraf.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Путин фарзандлари ҳақида гапирди