20:56 / 13.05.2024
95

Ягона коммунал хизматлар платформаси яратилади, 15 та ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

Ягона коммунал хизматлар платформаси яратилади, 15 та ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёевга рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.

Йиғилишда қайд қилинишича, IT хизматлари ва экспортининг асосий улуши Тошкент шаҳрига тўғри келади, мутахассисларнинг 80 фоизи шу ерда яшайди.

Шу боис, бу соҳани чекка ҳудудларда ҳам ривожлантириш мақсадида, IT-шаҳарчалар ташкил этиш режалаштирилган.

Лойиҳага кўра, бундай масканлар дастлаб 15 та ҳудудда – Чимбой, Ғиждувон, Зомин, Шароф Рашидов, Фориш, Хатирчи, Поп, Шаҳрисабз, Қўшработ, Сариосиё, Сирдарё, Паркент, Тошлоқ ва Тупроққалъа туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида ташкил қилинади. Уларда йилига 10 мингга яқин ёшлар IT, чет тили ва бошқа замонавий касблар бўйича бепул ўқитилади.

Президент шаҳарчалар ёшлар учун қулай жойда бўлиши, уларда юқори малакали мутахассислар дарс бериши зарурлигини таъкидлади.

«Шиддат билан ўзгараётган даврда ҳамма соҳага ахборот технологияларини биладиган кадрлар керак. Бу соҳада хизматлар учун ҳам, экспорт учун ҳам энг асосий ресурс бу – малакали мутахассислар. IT-шаҳарчалар бу йўлда ёшларга қанот бўладиган, замонавий касбларга ўргатадиган тизим бўлиши керак», деди Шавкат Мирзиёев.

IT таълим ва дастурий маҳсулот йўналишидаги лойиҳалар бўйича 1 миллиард сўмгача бўлган стартаплар танловини IT-парк орқали ўтказиш таклиф этилмоқда.

Давлат раҳбари бу танловда ҳам, худди «President Tech Award» каби, нуфузли халқаро компаниялар томонидан баҳолашни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Рақамли технологиялар соҳасини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида сунъий интеллект ва космик фаолиятга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, тақдимотда Ягона коммунал хизматлар платформасини жорий этиш бўйича ҳам ахборот берилди. Бу онлайн платформа орқали истеъмолчилар 8 та коммунал ташкилот хизматлари учун тўловларни амалга ошириши мумкин бўлади. Унда 14 тадан ортиқ идоралар маълумотларини бир нуқтада жамлаш ҳамда автоматлаштирилган равишда тақсимлаш имконияти пайдо бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ягона коммунал хизматлар платформаси яратилади, 15 та ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади