Фото: Президент матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Хитой делегацияси раҳбари Ўзбекистон етакчисига ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цяннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Жорий йил январь ойида Хитойга амалга оширилган олий даражадаги ташриф якунида эришилган келишувлар ижросининг бориши таҳлил қилинди.
Қўмита фаолияти самарали натижалар бераётгани, товар айирбошлаш ва жалб этилаётган инвестициялар ҳажми барқарор ошаётгани, мунтазам авиақатновлар сони кўпайиб бораётгани, маданий тадбирлар фаол ўтказилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Савдо кўрсаткичларида мувозанатни таъминлаш ва мамлакатимиз маҳсулотларининг Хитой бозорига кириши учун қулай шароитлар яратиш, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида муҳим инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар кооперациясини кенгайтириш, гуманитар, таълим ва туризм дастурларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, «Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича ишларнинг амалий босқичини тез фурсатда бошлаш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама қилинди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди