
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов ўз раҳбарлигида ўтган йиғилишда «кун тартибидаги масалаларнинг бажарилишига эътиборсизлик билан қарагани» учун 22 нафар масъулни лавозимидан озод этди.
Қайд қилинишича, йиғилишда Сайхунобод, Уйчи ва Зарбдор тажрибаларини кенг жорий қилиш, бандликни таъминлаш, аҳолини бизнесга жалб этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, давлат мулкини хусусийлаштириш орқали хусусий сектор улушини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун шароит яратиш, муаммоли кредитлар улушини қисқартириш, сафарбарлик чақируви резерви хизматининг ташкил этилиши ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан давлат харидларининг қонунийлигини ўрганиш масалалари кўриб чиқилган.
Йиғилиш кун тартибидаги масалаларнинг бажарилишига «эътиборсизлик билан қарагани» учун 22 нафар масъул лавозимидан озод этилган. 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритилган. 41 нафар масъулга интизомий жазо чораси қўлланган, 27 нафарининг фаолияти қониқарсиз деб топилиб, кейинги чорак якунлари бўйича ижобий ўзгариш қилмаган тақдирда, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Таъкидланишича, вилоятдаги ахборот хизматлари ва ОАВ вакилларига ижтимоий роликлар, иш ўринлари эълонлари, имтиёзли кредит ҳамда субсидияларга оид материалларни кенг жамоатчиликка етиб бориши учун тарғиботини кучайтириш вазифаси топширилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар