Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган эди.
Унда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида келмаса бекор бўлиши ҳақида хабар берилган, кейинроқ эса мутасаддилар ушбу янгилик нотўғри талқин қилинаётганини айтиб, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилиши таъкидланган.
“Ўзбекистон 24” телеканалида ташкил этилган интервьюда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммаджон Валиев ҳамда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти, Йўл ҳаракати хизмати ахборот хизмати раҳбари Азизхон Муродов мазкур саволларга жавоб берган.
Депутат Муҳаммаджон Валиевнинг сўзларига кўра, мазкур қонун лойиҳаси кўриб чиқилишининг биринчи зарурияти – “Ўзбекистон–2030” стратегияси қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналишининг 20-бандида шундай вазифа бор. Яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда махсус фото, видео қайд этиш мосламалари орқали аниқланган жарималарга муайян муддат белгилаш ва муайян муддатдан кейинги жарималар кучини йўқотиши таъкидланган.
Фото: Видеодан кадр
"Фуқораларга маълум муддат ўтгандан кейин жарима келадиган бўлса, ижтимоий тармоқларда ҳам кўрдик, бир неча кун, ҳафта, ҳатто бир неча ойлардан кейин ҳам жарима келиш ҳолатлари учрамоқда. Бу ҳолат эса фуқароларга бирмунча қийинчиликлар туғдиради. Жарималари 15-30 кун муддат давомида тўланса анча енгиллик бор. Шундан келиб чиқиб, бир неча ойдан сўнг келадиган жарималар фуқароларнинг саволларига, эътирозларига сабаб бўлди.
Кўп эътирозга сабаб бўладиган масалалардан биттаси – йўл белгилари бўйича, светофорнинг қизил тақиқловчи чироғига ўтишда ёки фақатгина свефоторга яқин жойда чизиқнинг чизилгани, ундан олдинги қисмида чизилмагани ёки тезликни ошириш билан боғлиқ қатор мурожаатлар бўлади. Ушбу қонун лойиҳаси ҳозир иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Бунда фуқароларга енгиллик бериш назарда тутилмоқда. Яъни Ички ишлар вазирлигининг Маъмурий амалиёт бўлимига, яъни ваколатли органга 48 соат ичида келиб тушса кўриб чиқилади. Агар келиб тушмаса ҳуқуқбузарлик тўхтатилиши ҳақида яхши норма киритилмоқда”, – дейди депутат.
Ушбу ҳолат асосан турли тадбиркорлар томонидан ўрнатилган радарларга тегишли бўладими?
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти, йўл ҳаракати хизмати ахборот хизмати раҳбари Азизхон Муродовнинг айтишича, нафақат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан йўлларга автоматлаштирилган фото-видео қайд этиш махсус қурилмалар ўрнатилган, балки ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига ва ҳокимиятларга ҳам ҳуқуқ берилган.
Фото: Видеодан кадр
"Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, фуқаролар томонидан ҳам агар олдида кетаётган транспорт воситаси йўл ҳаракати қоидаларини бузадиган бўлса, улар томонидан ҳам Йўл ҳаракати хавфсизлик хизматига видео кўринишда юбориши мумкин. Тадбиркорлик субъектлари, ҳокимиятлар томонидан қўйилган фото-видео радарлардан ҳуқуқбузарликлар Маъмурий амалиёт тизимига кеч етиб келяпти. Шуни тартибга солиш мақсадида 48 соат этиб белгиланмоқда", – дейди у.
Фуқаро унинг ҳуқуқбузарлиги 48 соат ичида Маъмурий амалиёт бўлимига келиб тушгани ёки ушбу муддатдан кечикиб келганини аниқлай оладими?
Азизхон Муродовнинг таъкидлашича, бу борада тизим мавжуд.
"Қарор чиқарилган вақтда қайси соатда бузгани кўриниб туради. Шундан ҳам фуқаро билиши мумкин. Буни ҳеч ўзгартиролмайди", – дея қўшимча қилади у. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар