Андижонда қабр қазиётган фуқарони тупроқ босиб қолди

Андижонда қабр қазиётган фуқарони тупроқ босиб қолди
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги қабристонда қабр қазиётган фуқарони тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

15 май куни соат 09:11 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Хонобод шаҳар Марказий қабристонида фуқарони қабр қазиш вақтида тупроқ босиб қолганли тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишларини амалга оширган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган.
Андижонда қабр қазиётган фуқарони тупроқ босиб қолди
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар