16:16 / 15.05.2024
201

Хоразмлик таксичи машинадаги мижозлари билан ЙПХ инспекторидан қочди

Хоразмлик таксичи машинадаги мижозлари билан ЙПХ инспекторидан қочди
Урганч шаҳрида такси ҳайдовчиси салонида мижозлари билан ЙПХ ходимининг қонуний талабларига буйсунмасдан қочиб кетган.

Хоразм вилояти ИИБ берган маълумотга кўра, такси ҳайдовчиси мижозларини манзилга етказиб қўйиш вақтида шаҳарнинг Гурлан кўчасида қоидабузарлик содир этади ва ЙПХ инспектори томонидан унга нисбатан тўхташ ишораси берилади. Бироқ ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабига буйсунмасдан ва бу ҳам етмаганидек, светофорнинг қизил ишорасида автомобиль қатновининг қарама-қарши йўналишига чиқиб инспектордан қоча бошлайди.

Воқеа вақтида машина салонида бўлган мижозлардан бирининг айтишича, ҳайдовчи инспектор талабига буйсунмай қочиб кетади ва уларни ҳам номаълум томонга олиб бориб ташлайди.

Мижозлар, ўз навбатида, ҳолат юзасидан ҳайдовчи устидан вилоят ИИБга шикоят қилади.

Мазкур тартиббузарлик вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилади ва унга нисбатан МЖтКнинг 128-5-моддаси 2-қисми, 128-4-моддаси 2-қисми ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилган ва судга жўнатилган.

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди мазкур маъмурий ишни кўриб чиқиб, ҳайдовчини 4 миллион 80 минг сўм жаримага тортди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмлик таксичи машинадаги мижозлари билан ЙПХ инспекторидан қочди