23:51 / 15.05.2024
591

Самарқандда уйи қулаган фуқаро қўшнисидан 300 минг доллар талаб қилмоқда

Самарқандда уйи қулаган фуқаро қўшнисидан 300 минг доллар талаб қилмоқда
Самарқандда уйи қулаган фуқаро қўшнисидан 300 минг доллар талаб қилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.

Хабар қилинишича, уйи қулаган фуқаро ички ишларга мурожаат қилган. Иш ҳужжатларга кўра, 15 май куни фуқаро М.Ҳ. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда туманнинг Самарқанд кўчаси, 28-рақамли яшаш уйи билан бир девор қўшниси Т.Б. ҳовлисида дўкон қуриш учун (чуқур) котлован қазилганини, ўзи ва МФЙ раиси билан қурувчиларга қазишни тўхтатишини, акс ҳолда яшаш уйи қулаб тушишини бир неча бор айтиб келишига қарамасдан, котлован ковлашни давом эттирган.

Натижада 14 май куни соат 19:45 ларда яшаш хонадони қулаб тушиб, унга 300 000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилганини баён қилиб, фуқаро Т.Б.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Қайд этилишича, гумон қилинувчи шахс аслида Наманганда яшайди. Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан Паст Дарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят ишининг тергови назоратга олинган.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллаларнинг бирида котлован қазиш жараёнида қўшни уй қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалгач, ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.

Шундан сўнг Қурилиш вазирлиги янги тафсилотларни очиқлади. Ўрганиш жараёнида фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан лойиҳа ҳужжатларига амал қилмасдан, пойдевор қуйиш учун ер қазиш ишларини олиб борганлиги сабабли қўшни хонадон пойдевори остидаги тупроқнинг чўкиши натижасида турар-жойнинг бир қисми қулаб тушгани аниқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда уйи қулаган фуқаро қўшнисидан 300 минг доллар талаб қилмоқда