Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг қатор чорраҳа ва кўчаларини таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланишини маълум қилди.
Қайд этилишича, ишларнинг асосий қисми май ойидан сентябригача – мактаблар ва олий ўқув юртларида таътил кунларида амалга оширилади. Ишлар асосан тунги вақтда бажарилади.
"Пойтахтдаги пиёдалар ва ҳайдовчилар бу ишларнинг оғирлигини ҳис қилмасликлари учун барча имкониятларимизни ишга соламиз", — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, иш биринчи марта кенг кўламда, янги қоплама (ШМА) турларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Шу билан бирга, ер ости коммуникациялари ҳам текширилади.
Ҳокимлик иш жараёнида ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам ноқулайликлар туғилиши муқаррарлиги сабаб олдиндан узр сўраб, фуқаролардан вазиятни тушунишларини сўради.
Март бошларида президентга Тошкентдаги гавжум чорраҳа ва кўчаларни тартибга солиш орқали тирбандликларни бартараф этишга оид лойиҳа тақдимот қилинганди. Ўшанда мазкур лойиҳа синов тариқасида Тошкент шаҳридаги иккита йирик чорраҳада — Бобур ва Фурқат кўчалари кесишмасида ҳамда Боғишамол ва Тошкент автомобиль ҳалқа йўли кесишувида амалга оширилиши маълум қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди