16:43 / 16.05.2024
296

Тошкент метрополитени ходими ҳибсга олинди

Тошкент метрополитени ходими ҳибсга олинди
Фото: “Тошкент метрополитени”
Тошкентда пора олган метрополитен ходимига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Тошкент метрополитени” ДУК “Ҳаракат” хизмати ходими Х.Н. исмли шахс фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, уни 2 миллион сўм эвазига ишга жойлаб қўйишга келишган ва ундан 1 миллион сўм миқдорида пора олаётган вақтда қўлга тушган.

Уни ушлаш бўйича тезкор тадбир ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан “Тошкент метрополитени” ДУКнинг “Режим тартибини таъминлаш” хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган.

Х.Н.га нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Жиноят кодекси 168-моддасининг (фирибгарлик) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ўрнатилган тартибда ҳибсга олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент метрополитени ходими ҳибсга олинди