Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти Музработ туманида Cobalt ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб йўлни кесиб ўтаётган болаларни уриб юборди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 17 май куни содир бўлган.
Ҳайдовчи Cobalt билан Музработ тумани "Дарбанд" МФЙ ҳудудида тезликни ошириб, светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган ва йўлнинг ўнг томонидан чап томонига ўтмоқчи бўлган уч нафар болани уриб юборган.
Оқибатда 2012 йилда туғилган Р.М. оғир тан жароҳати олиб шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этади. Қолган икки нафар вояга етмаган болаларнинг саломатлиги яхши, ҳозирда яшаш хонадонида.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан Музработ тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Cobalt жуда катта тезликда ҳаракатлангани ва ҳайдовчи жароҳатланган болаларга ёрдам бериш ўрнига воқеа жойидан кетиб қолганини кўриш мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди