date
views 341

Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди

Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманидаги мактаб ўқувчиси 30 ёшли эркак томонидан “самосуд” қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Унда айтилишича, бола ўз синфида ўқийдиган қиз билан ҳазиллашгани учун қизнинг акаси келиб мактабдан олиб чиқиб сочини олган, қошини куйдириб “самосуд” қилган.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди