Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги «Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали ноқонуний равишда олиб киришга уринилган қурол тўхтатиб қолинди.
Божхона қўмитаси хабарига кўра, чегара постига кириб келган автотранспорт воситаси божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилганида автомобил юкхонасида божхона назоратидан яширилган 1 дона «Макаров» русумли тўппонча, 2 дона тиғли совуқ қурол, турли хил ҳарбий анжомлар ҳамда 3 дона полиэтилен пакетда қуритилган гиёҳлар борлиги аниқланган.
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.
Маълумот учун, «Қурол тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ҳамда транзит равишда олиб ўтиш тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди