Фото: Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан коррупция ва манфаатлар тўқнашувига барҳам бериш борасида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Қайд этилишича, шундай тадбирларнинг бирида Самарқанд шаҳрида яшовчи, “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банкининг “Сўғдиёна” банк хизматлари марказида молиявий консултант лавозимида ишлаб келаётган 36 ёшли М.Ж. банк мижози бўлган маҳаллий фуқарога 700 миллион сўм миқдорида ипотека кредити расмийлаштириб беришда ёрдам беришини айтиб, эвазига 20 миллион сўм ва 100 доллари миқдоридаги пул маблағини талаб қилиб келаётгани аниқланган.
Шундан сўнг, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирда М.Ж. маҳаллий фуқародан аввалдан келишилган 20 миллион сўм ва 100 долларни олган вақтида ушланиб, процессуал тарзда расмийлаштирилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди