2024 йилда Тошкентда давлат тиббий суғуртаси тизими йўлга қўйилади. Давлат томонидан аҳолини дори-дармон билан таъминлашда электрон рецептлардан фойдаланиш дастури яратилади. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева давлат раҳбари ҳузуридаги йиғилишдан кейин маълум қилди.
“Соғлиқни сақлаш тизимига оид масалалар анчадан бери муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди ва кеча президентимиз томонидан бир неча муҳим қарорлар қабул қилинди.
2024 йилда Тошкентда давлат тиббий суғурталаш механизми ишга тушади. Бу ҳар бир фуқарога турли ҳолатларда тиббий ёрдам олиш имконини беради.
Давлат томонидан электрон рецептлар орқали аҳолини дори-дармон воситалари билан таъминлаш дастури яратилади. Фуқароларга буджет ҳисобидан бепул дорилар берилади. Бу харажатларни оптималлаштириб, тиббий ходимларнинг ишини енгиллатиш имконини беради. Натижада маблағларни сарфлаш самарадорлиги ошади.
Шунингдек, мурожаатларни касалликнинг оғирлик даражасига қараб сараловчи тез тиббий ёрдам тизимини жорий этиш орқали тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва тезкорлиги такомиллаштирилади.
Бундан ташқари, соғлом турмуш тарзини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ҳар бир инсон биринчи навбатда ўз саломатлиги ҳақида қайғурадиган жамият томон қўйиладиган муҳим қадамдир”, – дея ёзди Мирзиёева Telegram-каналида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди