
Россия президенти Владимир Путин 26-27 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда маълум қилган Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаковга кўра, ташриф давомида қатор ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган.
“Ҳозирча шуни айта оламанки, бугун-эртага Беларусга ташриф бўлади, якшанба-душанбада эса – Ўзбекистонга”, – деган Ушаковнинг сўзларини келтирди “Интерфакс”.
Ташриф давомида қандайдир ҳужжатлар имзоланиши кутиляптими, деган саволга, президент ёрдамчиси: “Ҳа, режалаштириляпти. Бир нечта ҳужжатлар” дея жавоб берган.
Ўзбекистон – РФ раҳбарининг янги муддатга сайланганидан кейинги учинчи хорижий манзили бўлади. Владимир Путин 16-17 май кунлари Хитойда бўлган, 23-24 майда эса Беларусда меҳмон бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 21 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқот қилганди. Унда Путиннинг Ўзбекистонга кутилаётган давлат ташрифи ҳам муҳокама қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар