Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи 33 ёшли И.Н. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 12 млн 150 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи 27 ёшли Д.Х. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Д.Х. Telegram орқали турли хил мазмунидаги хабар (ҳавола)ни жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Х.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди