19:20 / 25.05.2024
222

Ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмаслик тавсия қилинди

Ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмаслик тавсия қилинди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмасликни тавсия қилди.

Маълум қилинишича, 26—27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмаслик тавсия қилинди. Маълум кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича зарурий чоралар кўрилган вақтда ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ҳамда чизиқларнинг талабларига қатъий риоя этишлари сўралди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмаслик тавсия қилинди