date
views 160

Самарқандда алимент тўламагани учун қидирувда бўлган аёл Тошкентдан топилди

Самарқандда алимент тўламагани учун қидирувда бўлган аёл Тошкентдан топилди
Фото: МИБ
Самарқанд вилоятида алимент тўламагани учун қидирувда бўлган аёл Тошкентдан топилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, бюронинг Жомбой туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг 2023 йил 6 июндаги ижро варақасига асосан қарздор аёл У.М.дан ундирувчи М.Э. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Анчадан буён алимент тўламаган фуқаронинг қарзи 5,2 миллион сўмдан ошиб кетган, бунинг устига у номаълум ҳудудларда яшаб келган. Шу боис, бошқарманинг қидирув бўлими унга нисбатан қидирув ҳаракатлари олиб борган.

Тезкор қидирув тадбирлари давомида, қарздор аёл У.М. Тошкент шаҳрида экани аниқланган ва мажбуриятлари тушунтирилиб Самарқандга олиб келинган.

Алиментдан бўлган 5,2 миллион сўм қарздорлик болаларнинг отасига ундириб берилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда алимент тўламагани учун қидирувда бўлган аёл Тошкентдан топилди