Тошкент шаҳрида яшовчи 52 ёшли аёл Ю.А. ИИБга мурожаат қилиб, банк картасидан 23 млн сўм пулни номаълум шахс ўзлаштирганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи аёл Ю.З. содир этгани аниқланган.
Маълум бўлишича, Ю.З., жабрланувчи Ю.А. билан Телеграм орқали танишиб, унга пулларини оз фурсатда кўпайтириб беришини ваъда қилган. Сўнг алдов йўли билан унинг 23 млн сўм пулини ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ю.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди