16:06 / 26.05.2024
87

Бухоро ва Қорақалпоғистонда пул эвазига тил сертификатини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Бухоро ва Қорақалпоғистонда пул эвазига тил сертификатини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, Бухоро ва Қорақалпоғистонда пул эвазига тил сертификатини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланган.

Жумладан, департаментнинг Бухоро туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро муҳандислик-технология институти ўқитувчиси Ш.Ш. фуқаро М.Ж.га танишлари орқали “Миллий тил сертификати”ни олиб бериши эвазига 2 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.О. фуқаро А.Б.ни танишлари ёрдамида “TOEFL iBT” номли "С1 " сертификатини олиш учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб бериши эвазига 1 800 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро ва Қорақалпоғистонда пул эвазига тил сертификатини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди