Россия ҳукумати ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун муносиб меҳнат шароитлари ва ижтимоий ҳимояни таъминлаш учун ҳамма нарсани қилади, деди Россия президенти Владимир Путин Тошкентга қилган амалий ташрифи чоғида.
«Таъкидлаб ўтишимга ижозат беринг: Россия ҳукумати биз билан ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига муносиб меҳнат шароитлари ва ижтимоий ҳимояни таъминлаш учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилмоқда ва бундан кейин ҳам қилади», деди Путин Россия-Ўзбекистон музокараларидан сўнг.
У Россияда 1 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси яшаб, меҳнат қилаётганини таъкидлади.
«Шавкат Миромонович (Мирзиёев) бунга ҳамиша юқори эътибор қаратади, ҳозир ҳам бу ҳақда гаплашдик. Биз уларнинг Россия иқтисодиётини ривожлантиришга, айниқса, қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, хизматлар, транспорт ва логистика каби жадал ривожланаётган тармоқларга қўшаётган салмоқли ҳиссасини юқори баҳолаймиз», деди Путин.
Шунингдек, Путин мигрантлар томонидан ватанига юборилаётган пуллар Ўзбекистон учун жиддий ёрдам эканини таъкидлади.
«Уларнинг ватанига юбораётган пуллари, умид қиламанки, Ўзбекистон иқтисодиёти, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги оилалар учун жиддий ёрдамдир», деди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди