00:35 / 28.05.2024
732

Нима учун шарқ давлатларида қадимда учи қайрилган пойабзаллар кийишган?

Нима учун шарқ давлатларида қадимда учи қайрилган пойабзаллар кийишган?
Фото: Sparklogic.ru
Учи юқорига қайрилган қадимги пойабзаллар Яқин Шарқдан Мўғулистонгача бўлган мамлакатлар аҳолиси томонидан кенг фойдаланилган. Бундай турдаги оёқ кийим ўта ноқулай бўлиб кўриниши мумкин, аммо бу янглиш фикр. Аслида мазкур пойабзаллар бир нечта муҳим вазифани бажарган ва инсонларга қулайлик берган.

Диний мақсадларда фойдаланилган

Тарихчилар назариясига кўра, қадимда “можари”, “жутти” деб номланган мазкур пойабзаллар бизга Ҳиндистондан кириб келган. Худди шу вақтда учи юқорига қараб кетган пойабзаллар Монголия, Бурятия ва Қалмоқ халқларида ҳам пайдо бўлган. XVII асрнинг бошларида улар қабул қилган миллий дини буддавийлик эди. Буддавийларнинг оёқлари ердаги ўтларга тегмаслиги лозим бўлган. Улар баъзида ҳашаротлар ва кемирувчиларни қўрқитиш учун оёқ кийимлар учига қўнғироқ осиб қўйишган.

Фото: “Қария Хоттабич” фильмидан лавҳа
Чавандозлар учун муҳим бўлган

Фото: Wday
Мўғулистон ва Байкал кўлининг шарқий қисмида жойлашган овчилар аҳолиси орасида мазкур пойабзаллар машҳур бўлган. Учли ва пошнали оёқ кийимлар отнинг узангисини маҳкам ушлаш учун ёрдам берган. Бундай пойабзал фавқулодда вазиятда отдан тез сакраб тушиш учун ҳам қулай эди.

Саҳродаги қумдан қутқарган

Фото: Shutterstock
Учли оёқ кийим бизга Ҳиндистондан келган деган назарияга қарамай, баъзи тарихчилар айнан Миср давлатини унинг ҳақиқий ватани деб аташади. Чунки улар оёқ кийим ичига қум тушишидан ҳимояланган. Шунингдек, Ўрта Осиёда бундай моделдаги пойабзал гилам устида юрганда қоқилиб тушмасликка ёрдам берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нима учун шарқ давлатларида қадимда учи қайрилган пойабзаллар кийишган?