54
БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Ўзбекистонда биохилма-хилликни яхшилаш бўйича лойиҳани амалга оширади
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчихонасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири биринчи ўринбосари Обид Қудратов ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Виорел Гуцу билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Мамлакатда амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳа доирасидаги кенг кўламли тадбирлар Оролбўйи минтақасида "яшил" қопламали майдонлар кўпайиши ва ҳудуднинг барқарор ривожланишига ижобий таъсир қилаётгани таъкидланди.
Учрашувда бу борадаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштириш мақсадида "Биохилма-хилликни яхшилаш ва ўрмон хўжалигини барқарор бошқариш" минтақавий лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ва ФАО ўртасида битим имзоланди.
Мазкур лойиҳа доирасида уч йил давомида ўрмон хўжалиги салоҳиятини мустаҳкамлаш, тадқиқотлар ўтказиш, халқаро экспертларни жалб этиш, геоахборот тизимларини ривожлантириш, ўрмон ландшафтларини тиклаш бўйича инновацион ғоя ва таклифлар ишлаб чиқиш каби тадбирлар амалга оширилади.
Ушбу лойиҳа, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларида амалга оширилиши назарда тутилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди