Кадр: Telegram
Жиззах вилояти ИИБ Зарбдор туманида юк машина ҳайдовчиси “КамАЗ”да Spark автомобили ва савдо дўконига шикаст етказгани юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 28 май куни соат 01:19 ларда Зарбдор тумани “Равот” МФЙда жойлашган савдо дўкони иш юритувчиси вилоят ИИБнинг 102 хизматига қўнғироқ қилиб “КамАЗ” русумли юк автомашинаси эгаси савдо дўконини бузиб ташлаганини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида Зомин тумани “Нурликент” МФЙда яшовчи 26 ёшли Т.Ш. “КамАЗ” русумли юк автомашинасини маст ҳолда савдо дўкони олдига бошқариб келиб, дўкон ёнида турган 24 ёшли Ҳ.Р ва унинг шериги У.О. билан ўзаро тортишиб қолгани аниқланган.
Натижада фуқаро Ҳ.Р. ҳайдовчининг юз қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Шундан сўнг Т.Ш. жаҳл устида ўзи бошқарувидаги юк автомашинасига ўтириб, уни ҳайдаб, шу ерда турган Ҳ.Р.га тегишли Spark русумли автомашинанинг орқасидан уриб юбориб, автомашина ва савдо дўконига моддий зарар етказган.
"Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув давом этмоқда. Тергов натижаларига кўра ушбу воқеа иштирокчиларининг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади", — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди