date
views 504

Сирдарё вилоятида «Каптива» ҳайдовчиси машинани одамлар устига ҳайдади

Сирдарё вилоятида «Каптива» ҳайдовчиси машинани одамлар устига ҳайдади
Сирдарёда «Каптива» ҳайдовчиси машинани одамлар устига ҳайдагани видеоси тарқалди. Маълумотларга кўра, мазкур ҳодиса футбол ўйини сабаб келиб чиққан жанжал оқибатида юз берган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Каптива» русумли автомашина ҳайдовчиси томонидан содир этилган ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилган.

Мазкур автомашина ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда қамоққа олинган, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бир киши жабрлангани маълум қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарё вилоятида «Каптива» ҳайдовчиси машинани одамлар устига ҳайдади