08:19 / 30.05.2024
171

Экология вазирлиги “Янги Ўзбекистон”да 10 000 та пластик ўрдакчалар туширилишига муносабат билдирди

Экология вазирлиги “Янги Ўзбекистон”да 10 000 та пластик ўрдакчалар туширилишига муносабат билдирди
Экология вазирлиги “Янги Ўзбекистон”да 10 000 та пластик ўрдакчалар туширилишига муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бундай хатти-ҳаракатларни кескин қоралайди. Бундай ҳолатлар қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлиши маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан вазирлик томонидан воқеа жойига чиқилиб, мутасаддилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундай хатти-ҳаракатлар “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунларни қўпол равишда бузиш ҳисобланиши ҳамда жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Вазирлик истироҳат боғлари, дам олиш масканлари мутасаддиларини экологияга зарар келтирадиган хатти-ҳаракатларни амалга оширмасликка чақирди. Шунингдек, блогерлар, вайнерлар, ижтимоий тармоқлар фаолларидан табиатни асраб-авайлашга қаратилган ғояларни тарғиб қилишни, бу мавзуларда ижтимоий роликлар тайёрлашни сўради.

Пластик буюмлар узоқ муддат чиримайди ва чиқинди сифатида табиатга катта зарар етказади. Шундай экан, ўзимиз ва фарзандларимиз яшаб турган табиатни тоза сақлашга, асраб-авайлашга ҳисса қўшайлик”, — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Экология вазирлиги “Янги Ўзбекистон”да 10 000 та пластик ўрдакчалар туширилишига муносабат билдирди